Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг баланд бино бугун Ўзбекистон байроғи тусига киради

Дунёдаги энг баланд бино бугун Ўзбекистон байроғи тусига киради

Архив фото

«Бурж Халифа» осмонўпар биноси бугун Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати «Бурж Xалифа»да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.

Элатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси ташаббуси билан мазкур тадбир 2019 йилда ҳам муваффаққиятли амалга оширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг