Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доимий прописка бўйича қарор ва низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Доимий прописка бўйича қарор ва низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 2020 йил 1 июлдан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали доимий прописка билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш механизмини жорий қилиниши белгиланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб боради ва таҳлил қилади  ҳамда зарурият бўлганда, доимий прописка билан боғлиқ идоралараро маълумот алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

2021 йилнинг 1 январига қадар:

  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси» тизимини  жорий этиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларини ҳимояланган ягона тармоққа уланиш;
  • Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси» автоматлаштирилган тизимни «Манзил» ҳамда «Хорижга чиқиш паспорти» тизимлари билан интеграция қилишни таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот тизимини Олий суд ахборот тизими билан интеграция қилиш чоралари кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг