Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диққат: газ «заправка»ларнинг ишлаш вақтига чекловлар киритилди

Диққат: газ «заправка»ларнинг ишлаш вақтига чекловлар киритилди

Фото:«Xabar.uz»

Шу кунларда Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши бўйича маълумот берилганди. Натижада табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан «Hududgazta'minot» АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилишини маълум қилди.

Чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, ўтган январь ойида ҳам ушбу амалиёт қўлланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг