Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутат Олтинсой воқеалари айбдорларини жазолашни сўради

Депутат Олтинсой воқеалари айбдорларини жазолашни сўради

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Нуриддин Зайниддинов Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида рўй берган ҳолат ҳақида муносабат билдирди.

— Олтинсой туманидаги ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилгани юзасидан Олий Мажлис олдида тушунтириш ва изоҳ бериши керак.

Олтинсой туманидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортирилиши ва истефога чиқиши шарт.

Ақлсизлик ва шошма-шошарлик билан қилинган тадбирлар фуқаролар ҳуқуқлари ва манфатлари бузилишига олиб келган. Мактаб ўқувчиларига, яъни вояга етмаган фуқароларга нисбатан содир этилаган ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайман ва хизмат ваколатидан четга чиқиш деб баҳолайман.

Расмий баёнотларда бундай ҳолатларнинг акс эттирилмагани, бир ёқламаликни кўрсатмоқда.

Ўзбошимчалик ва фирибгарлик билан ер сотганлардан ҳужжатсиз ер олиб, камига у ерда уй қурган, кейин уй ноқонуний ва бузилиши маълум бўлганда фуқаролар икки томонлама айбсиз айбдор бўлиб қолган. Камига уларнинг фарзандларига тазйиқ ва босим ўтказилиши Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси таъминланиши борасида олиб борилаётган ишларни қайсидир маънода йўққа чиқаришга уриниш деб қабул қиламан.

Бундай Ички ишлар органлари ходими номига доғ тушириб, олиб борилаётган сиёсатни англаб етмайдиган, эскича ишлаш услубидан қутила олмаган ходимлар борлиги ИИВ тизими обрўйи ва номига путур етказади, деб ҳисоблайман.

Ички ишлар органларининг ҳар бир ҳодими Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларига қатъи ва сўзсиз итоат этган ҳолда ўз фаолиятини олиб бориши, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Нуриддин Зайнитдинов,
Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати,
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг