Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Департамент: фуқаро «исён» кўтарди, ғолиб сохта экан!

Департамент: фуқаро «исён» кўтарди, ғолиб сохта экан!

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими тендернинг сохта ғолибини фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ва ҳуқуқ манфаатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.И. «Z.F.» МЧЖ раҳбари Ж.М.нинг ишончига кириб, гўёки 10 млрд. сўмлик кўп қаватли турар-жой биноларини қуришда тендер ғолиби бўлганлигини айтади. Ва уни ушбу қурилишга жалб этишга ваъда бериб, 112 млн. сўмлик 112 бош чорва молларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан фирибгарлик аломатлари (Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг