Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Денгизини йўқотган кемалар қабристони (фото)

Денгизини йўқотган кемалар қабристони (фото)

Фото: Фаррух Алиев / Xabar.uz

Тахминан 17 минг йиллар муқаддам, Помир ва Тян-Шан тоғлари музликларининг шитоб билан эрий бошлаши натижасида Орол денгизи ҳосил бўлган. Маълумотларга қараганда, нисбатан қисқа тарихи мобайнида икки марта қуриб, яна асл ҳолига қайтган. 16-аср охирларига келибгина чинакам денгиз мисоли улканлашган.

Ўтмишдаги Оролнинг номи қолди, холос. Табиат измига тушиб, гоҳ қуриб, гоҳ тўлиб-тошган денгиз энди йўқ. Унга жон бағишлаган Амударё ва Сирдарёни шафқатсизларча далаларга ҳайдадик, балиқларни пахтага алмашдик.

Учинчи минг йиллик бошига келиб Орол денгизи сув ҳажмининг тўртдан уч қисмидан, майдонининг катта ярмидан айрилди.

Орол денгизи соҳилидаги энг йирик порт-шаҳар Мўйноқда яқин тарихда 100 мингдан ортиқ аҳоли яшаган...

Мўйноқ қачонлардир балиқчилар шаҳри бўлганининг ягона далили — кемалар, ўз денгизини йўқотган кемалар қабристони.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг