Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат чегарасини «бузиб кирмоқчи бўлган» тўдаларга аниқ зарбалар берилди (фото)

Давлат чегарасини «бузиб кирмоқчи бўлган» тўдаларга аниқ зарбалар берилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги.

Бугун, эрта тонгдан Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда генерал-полковник Шерали Мирзо, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва бошқа масъул шахслар «Ҳамдўстлик—2022» ўзбек-тожик биргаликдаги ўқувининг асосий босқичи кузатдилар.

Биргаликдаги ўқув ғоясига кўра икки давлат чегарасини бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларига мотоўқчи, танк, артиллерия ва бошқа жанговар бўлинмалар томонидан аниқ зарбалар берилди.

Амалий ўқув якунида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари мудофаа вазирлари «Ҳамдўстлик—2022» биргаликдаги ўқув иштирокчилари ва ташкилотчиларини эришилган ютуқлар билан табриклашди.

Жараёнларда фаол қатнашган ҳар икки давлат ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари мудофаа вазирликлари томонидан таъсис этилган медаллар, эсдалик нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг