Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво яна исиб кетиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари об-ҳаво яна исиб кетиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти хусусида хабар берди. 

Бугун қўшни Қозоғистондан совуқ атмосфера фронти ўтиши ҳисобига Ўзбекистонда ҳудудида ҳарорат бироз пасайди. Куннинг ўртасига келиб ҳаво +32...+35 даражагача исиди. 

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+21 даражани, кундуз кунлари +35...+38 даражани, шимол ва жанубда баъзи жойларда +40 даражагача иссиқни ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4 даражага кўп бўлади. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг