Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даҳшатли манзара: Қарши ҳокимияти шаҳарни дарахтларни кесиб ободонлаштирмоқда

Даҳшатли манзара: Қарши ҳокимияти шаҳарни дарахтларни кесиб ободонлаштирмоқда

Қарши шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари кўп йиллик дарахтларнинг 14 турини шафқатсизларча кесиб ташлашди. Бу ҳақда «Ekologuz» телеграм каналида хабар берилган.

Ярим кечада бундан ҳабар топган Вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари воқеа жойига етиб келганларида даҳшатли манзаранинг гувоҳи бўлишди. Воқеанинг энг ғалати томони шундаки, бу ваҳшийликларнинг барчаси Қашқадарё вилояти маъмуриятидан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Алишер Навоий номидаги боғда содир бўлган ва бу варварлик шаҳар ҳоким ўринбосари томонидан назорат қилинган.

Ўсимликларнинг фожиали ўлимини тўлиқ қоплашнинг иложи бўлмаса-да, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари жаримани 59 миллион сўм (5600 доллар) атрофида баҳолашди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг