Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқдаги талончилик фош этилди

Чирчиқдаги талончилик фош этилди

Фото: «Google.com»

2019 йил 20 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.А. исмли аёлни қўлидан ичида 150000 сўм пули ва «Samsung» русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар Низомий кўчасида яшовчи И.А. ва Бўстонлиқ тумани Янгиовул ҚФЙда яшовчи Н.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг