Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чимёнда «Тоғ шарпаси» машғулотлари ўтказилмоқда

Чимёнда «Тоғ шарпаси» машғулотлари ўтказилмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мудофаа «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида кечаётган «Тоғ шарпаси» ўқув курслари мобайнида сара ҳарбий хизматчилар малакали мутахассислар етакчилигида жисмоний-тактик имкониятларини оширмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Кундузги ва тунги отиш, разведка ва алоқа, ҳудудга мувофиқ ниқобланиш, шартли беморни фавқулодда эвакуация қилиш, пистирмадан ҳужум, шартли душманни қуршаб олиш, дарёдан кечув, жарлик ва даралар аро канат орқали хавфсиз ўтиш йўли ҳозирлаш, шунингдек тоғ анжомларидан бехато истифода этиш каби ўнлаб мураккаб жанговар вазифаларни гуруҳ ва якка тартибда адо этаётган «тоғ ўғлонлари» йилнинг тўрт фаслида – ҳар қандай вазиятда ўзларининг жанговар шайлигини юксалтирмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

«Тоғ шарпалари»дан топография, тактика, тиббий тайёргарлик каби муҳим ҳарбий фанларни пухта билиш баробарида тоғ илмидан бохабарлик: жанговар шароитларда табиат ва набодотнинг нозик унсурларидан устамонлик билан фойдаланиш сингари тажрибаларни ҳам муваффақиятли ўзлаштириш талаб этиладиган ўқув-машғулотлар юқори савияда олиб борилди.

«Тоғ шарпаси» ўқув курсларида аъло баҳо олган ҳарбий хизматчилар қишки ўқув-машғулотларига жалб этилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг