Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чегарадаги мина майдонларини тозалаганлар тақдирланди

Чегарадаги мина майдонларини тозалаганлар тақдирланди

Тошкент вилоятидаги Давлат чегарасига ўрнатилган мина майдонларини тозалаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Хабарда таъкидланишича, мина майдонларини тозалашда фаол иштирок этганлар рағбатлантирилган. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан 2019 йил давомида Тошкент вилояти қўриқлов соҳасида давлат чегарасига ўрнатилган мина майдонларини тозалашда фаол иштирок этганлиги учун 13 нафар ҳарбий хизматчилар ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ваколати доирасида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг