Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоролик отахон 460 км. мaсофaни пиёдa босиб ўтди (фото)

Бухоролик отахон 460 км. мaсофaни пиёдa босиб ўтди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бухоролик саёҳатсевар отахон Бухоро-Термиз йўналишида пиёда саёҳатга чиққан эди. Вилоятнинг Жондор тумани, «Қовчин» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Зайниддин ота Розиқов бугун кўзлаган мақсадига эришди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот котиби Дилноза Комиловa хабар берди.

Фото: «Xabar.uz»

Куч ва ғайратга тўла отахон Бухородан Термизга қадар бўлган 460 км.лик масофани пиёда босиб ўтди. Саёҳатчи ёши улуғ бўлишига қарамай, вилоятлар ва уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишишни ўз олдига мақсад қўйгани ҳамда пиёда юриш соғлиқ учун фойдали бўлгани боис йўлга отланганини ва бунинг уддасидан чиқа олишига ишонганини таъкидлайди.

Фото: «Xabar.uz»

Зайниддин ота пиёда саёҳатини 27 июлда бошлаган бўлиб, бугун 9 август куни Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига етиб борди ва зиёрат амалларини бажарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг