Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги кўчага Ўктам Барноев номи берилди

Бухородаги кўчага Ўктам Барноев номи берилди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасининг номи юртимизнинг алпомишманд ўғлонларидан бири Ўктам Барноев номига ўзгартирилди. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида бу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи» мухбири.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясида шунингдек, Ғиждувон кўчасини Бухоронинг яна ҳокими Карим Камолов номи билан аташ тўғрисидаги таклиф қўллаб-қувватланган. 

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг ҳар иккала собиқ раҳбари 2020 йилда коронавирус оқибатида вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг