Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода 1 миллиард 300 миллион сўмлик китоб ва анжомлар мактабларга бепул тарқатилди

Бухорода 1 миллиард 300 миллион сўмлик китоб ва анжомлар мактабларга бепул тарқатилди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Бухорода 13 та юк автомашиналаридан иборат «Ташаббус карвони» Бухоро ёшлар марказидан вилоятнинг мавжуд 13 та туман, шаҳарларига  йўл олди. 1 миллиард 300 миллион сўмлик 55 турдаги 30 000 та китоб маҳсулотлари, 5 мингдан зиёд спорт анжомлари ва мингдан ортиқ мусиқа асбоблари 526 та умумий ўрта таълим мактабларига бепул тарқатилди.

Вилоятда беш ташаббус доирасида Шофиркон туманида 2 та, Когон шаҳри, Когон, Ғиждувон, Қоровулбозор ва Пешкў туманларида 1 тадан янги китоб дўконлари ўз фаолиятини бошлаган.  Барча шаҳар ва туманларда намунавий лойиҳа асосида 20 000 та китоб фондига мўлжалланган замонавий ахборот-кутубхона марказлари ва book-kafeларни қуриш режаси тасдиқланган.

Билдирилишича, айни пайтда Бухоро шаҳрида халқ кутубхоналарини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 та енгил конструкцияли китоб дўконлари қуриш ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,2 млрд.сўм маблағ йўналтирилган.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги спорт секциялари сони 2860 тадан 3050 та кўпайтирилган. Бундан ташқари, олис ва чекка қишлоқларида енгил конструкцияли «Сендвич-панел»дан кичик спорт заллари, сунъий қопламали спорт иншоотлари қуриш истагини билдирган 41 нафар ташаббускор тадбиркорлар аниқланиб, 14 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Когон шаҳрида Вобкент ва Қоракўл туманларида ташаббус доирасида 8 та рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув маркази ташкил этилган. Вилоят прокурори секторида «Китобхон шаҳар» номли эркин ва очиқ кутубхона ташкил қилиниб, унда 4700 дан ортиқ бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп адабиётлар жамланган. Китобхонлар мазкур кутубхонадан бирор-бир ҳужжат тақдим қилмасдан, очиқ тарзда фойдаланишлари йўлга қўйилган.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг