Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Булунғур тумани собиқ ҳокими вилоят ИИБда иш бошлади

Булунғур тумани собиқ ҳокими вилоят ИИБда иш бошлади

Булунғур тумани собиқ ҳокими Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 5 январ кунги йиғилишда Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Баҳодир Баҳромов шахсий таркибга таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Баҳромов ўтган йил декабр ойида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Булунғур тумани ҳокими лавозимидан бўшатилган ва ўрнига Самандар Астонов туман ҳокими этиб тайинланганди.

Баҳодир Баҳромов муқаддам Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг