Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ватан ҳимоячилари куни — байрамимиз тарихи

Бугун Ватан ҳимоячилари куни — байрамимиз тарихи

Бугун юртимизда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда!

1992 йилнинг 14 январида Ўзбекистон Парламенти мамлакат ҳудудидаги барча ҳарбий қисмлар, техникалар ва ҳарбий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа Ўзбекистон Қуролли кучларига пойдевор қўйилди.

1993 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорига кўра 14 январ Ватан ҳимоячилари куни сифатида белгилаб қўйилди. Xabar.uz таҳририяти ушбу байрам билан барчани муборакбод этади.

Ҳар бир кунимиз тинч ўтсин, аскар ва зобитларимиз ҳар доим ўз оиласи бағрига соғ-омон қайтиб келсин!

Байрам муборак!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг