Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Шавкат Раҳмон туғилган кун. Ўзбекнинг «ўжар шоири»!

Бугун Шавкат Раҳмон туғилган кун. Ўзбекнинг «ўжар шоири»!

Шавкат Раҳмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманида дунёга келди. Вафоти эса 1996 йилнинг 2 октябрида Тошкентда рўй берди. Ўтган 46 йиллик умри давомида асрларга татигулик ижод қилиб кетди.

«Шавкат Раҳмон шеърияти 80-йилларда ўзбек адабиётида кучли оқимни ташкил этган лирик-фалсафий, исёнкорлик руҳидаги асарлар сирасига киради», — дейилади шоирнинг таржимаи ҳолига ёзилган битикларда. Биз эса шуни қўшимча қилмоқчимиз, шоирнинг ҳеч бир шеъри бўлмадики унинг ҳаёт учқунларидан қувватланмаган бўлса. Охир-оқибат ундаги борики қувват мана шу шеърларига кўчди...

пешонамнинг шўридан
бино бўлган бу дарё…
осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди.

Шоирнинг ижоди билан ушбу ҳавола орқали яқиндан танишиб олишингиз мумкин. Шавкат Раҳмон ўзбекнинг асл ўғлони ва хотираларда таърифланганидек «ўжар шоири» эди...

Жангда ўлган эмас бирор баҳодир,
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Тошдай ухлаганда тўшларин очиб
Ё заҳар қўшилган зиёфатлардан.

Бирор асотирда баҳодирларни
Ҳаттоки юз бошли аждар емаган,
Минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам
тоғларни ўйнаган девлар енгмаган.

Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Барига орқадан санчилган ханжар.
Шундай бўлиб келган азал-у азал
Мана шу жафокаш, кўҳна Ватанда.

Ҳар гал баҳодирлар йиқилар экан
Куракка санчилган номард тиғидан,
Қайта тирилгандай бўларди ногоҳ
Ҳар бир болакайнинг қорачиғида.

Ишонгил, ҳеч қачон сени алдамас
Софдил элатларнинг асотирлари,
Бирорта баҳодир ўлганмас жангда,
Қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг