Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун шамол кучайиб, чанг-тўзонли ҳаво кузатилиши мумкин

Бугун шамол кучайиб, чанг-тўзонли ҳаво кузатилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 33-35° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг