Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Абдулла Қодирий отилган кун

Бугун Абдулла Қодирий отилган кун

Фото: Google.com

Бундан 81 йил муқаддам, худди шу санада ўзбекнинг олди зиёлилари мустабид тузум қурбонларига айланган эди.

Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Пўлат Солиев, Ғози Олим Юнусов, Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов, Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов — бугун сиз ва биз таҳсил олаётган адабий тил шаклланишида бу инсонларнинг ўрни катта бўлган. Уларнинг барчаси бир кунда — 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланган.

Нима учундир ўзбек зиёлилари ўша вақтда ноҳақ қурбон бўлган, туҳматга учраган, деган қарашлар ҳозирга қадар мавжуд. Йўқ, улар туҳматга учрамаган. Аксинча, Ўзбекистонни ҳур ва озод кўриш истагида бўлганлари учун ҳам отилган. Советлар ўзларига хизмат қилган одамларни яхши қадрлашган. Фақат аксилфикр юритганларни йўқ қилишган.

Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Пўлат Солиев, Ғози Олим Юнусов, Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов, Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов — бу инсонлар қачондир Ўзбекистонни озод кўришни орзу қилган. Ҳозир биз шу орзулар амалга ошган даврда яшамоқдамиз.

Мустақилликнинг қадрига етайлик. Зеро у ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ. Унинг учун Чор Россияси даврида ҳам, қизил иттифоқ вақтида ҳам қанчадан-қанча боболаримиз қони тўкилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг