Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда

Бугун 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та Сайлов округларидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилади. Ушбу округлардаги сайловчилар сони 3 миллион 148 минг 921 нафарни ташкил этади.

Бу ҳақда миллий матбуот марказида ўтказилаётган сайловларга бағишланган йиғилишда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов хабар бериб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси томонидан маълум қилинишича, 22 декабр куни бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрни учун бешта сиёсий партиянинг 744 нафар номзоди кураш олиб борди.

Шунингдек, бугун яна Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 та Сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 587 та Сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг