Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун 2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилади

Бугун 2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилади

Бугун «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.

Унга мувофиқ 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган бўлиб, лойиҳа 320 банддан иборат. Хусусан:

  1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш - 41 та банд
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш - 28 та банд
  3. Иқтисодиётни ривожлантириш - 109 та банд
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш - 91 та банд
  5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш - 51 та банд.

Фармон лойиҳасида умумий қиймати 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг