Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокурор танқидий руҳда йиғилиш ўтказди

Бош прокурор танқидий руҳда йиғилиш ўтказди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратурада Президентнинг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган Фармони ва бу борада прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман-шаҳар прокурорлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев очиб, давлат раҳбари томонидан Фармон ижроси бўйича Республика кенгашига раҳбарлик ҳамда кенгашларнинг ишчи органи вазифасини бажариш прокуратурага топширилгани улкан масъулият ва жавобгарликни англатишини таъкидлаб, бу борада белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси устидан прокурорлар кунлик назорат ва таҳлил олиб боришлари зарурлигини қайд этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ушбу масала шахсан Бош прокурорнинг назоратида эканлигини таъкидланиб, прокурорларга ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаши, ижросини қатъий назоратга олиши ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар уқтириб ўтилди.

Шунингдек, Департаментга Фармонда назарда тутилганидан бошқача тарзда ер ажратиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа схемалар асосида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тезкор фаолиятни жонлантириш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш якуни бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг