Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўлка нон нархи айрим ҳудудларда 2500 сўмгача кўтарилди

Бўлка нон нархи айрим ҳудудларда 2500 сўмгача кўтарилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 6 ноябрь куни мамлакатимизда қолипли нон нархи айрим ҳудудларда 2500 сўмгача кўтарилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси республикамизнинг айрим вилоятлари ва туманларида шу кунларда қолипли ноннинг сотувдаги нархини ўрганишди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, нархлар қуйидагича:

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Шеробод, Шўрчи,Термиз туманларида ҳамда Термиз шаҳрида қолипли нон 1500-2000 сўмгача, Денов, Қумқўрғон туманида 1500 сўмдан, Бойсун туманида 1500-1800 сўмгача, Сариосиё туманида 1600-2000 сўмгача, Узун туманида 1200-1800 сўм нархларда сотилаётгани кузатилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида қолипли ноннинг нархлари қуйидагича баҳоланмоқда: Кегейли, Мўйноқ, Қонликўл, Шуманай, Амударё, Беруний, Нукус туманларида 1500 сўмдан, Нукус шаҳри, Қораўзак, Чимбой, Тўрткўл туманларида 1500-2000сўмгача, Тахтакўпир, Қўнғирот туманларида 2000 сўмдан, Элликқалъа туманида 1400-1500 сўмгача, Хўжайли туманида 1500-2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 октябрга қадар Ўзбекистонда қолипли нон 1100 сўмдан сотилаётган эди. Ушбу санадан дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Унга кўра дон ва ун очиқ биржада сотила бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг