Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болалар учун янги «Aqlvoy» телеканали ташкил этилмоқда

Болалар учун янги «Aqlvoy» телеканали ташкил этилмоқда

«Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий «Aqlvoy» телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

 Мазкур телеканал:

- «Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

- республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

- ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг