Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Биз бу масканни мусулмонларга қулайлик бўлиши учун қурмоқдамиз» — Президент

«Биз бу масканни мусулмонларга қулайлик бўлиши учун қурмоқдамиз» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари вилоятга қилган ташрифи давомида Имом Бухорий зиёратгоҳини қайта қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Имом Бухорийнинг дунёга келиши Худои таолонинг Ислом оламига, хусусан юртимизга қилган марҳаматидир. Биз улуғ бобокалонимизнинг меросини кўпроқ ўрганишимиз лозим. Имом Бухорий қолдирган илмни, унинг ўгитларини айниқса ёшларимизга ўргата олсак, адашганлар камаяди. Юртимизда ҳамиша тинчлик ва барака бўлади. Халқимиз бу ерни келиб зиёрат қилса, Имом Бухорийдан қолган илмни ўрганса, юртимизга қут барака бундан ҳам кўпроқ ёғилади, — деди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент, шунингдек, янгидан бунёд этилаётган қадамжода зиёратчилар учун барча қулайликлар бўлиши шартлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

— Биз бу зиёратгоҳни кимгадир кўз-кўз қилиш учун эмас, балки мусулмонларга қулай бўлиши учун қайта қурмоқдамиз. Шунингдек шароит яхши бўлса, юртимизда зиёрат туризми ҳам ривожланади. Имом Бухорийни зиёрат қилишни орзу қилганлар жуда кўп, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг