Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бекободда ишчилар мажбурий тарзда пахта далаларига ҳайдалган» — Меҳнат вазирлиги

«Бекободда ишчилар мажбурий тарзда пахта далаларига ҳайдалган» — Меҳнат вазирлиги

Меҳнат вазирлиги мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилаётган кенг миқёсдаги тадбирларга қарамай, ҳамон қонун бузилиш ҳолатлари учраётгани ҳақида хабар қилганини маълум қилгандик.

Вазирликнинг Навоий вилоятида ўтказилган ўрганишларида маълум бўлишича, терилган пахтанинг бир килограмми учун белгиланган маблағ ҳамда ишчиларга амалда тўланаётган пул миқдори ўртасида фарқ бор. Устига-устак иш берувчилар теримчилар билан мулоқотда муомала маданиятига амал қилмаяпти. Ўрганишлар мурожаатларнинг асосли эканини кўрсатди ҳамда Кармана тумани«Элёр Диёр Кармана» Ф/Х раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-модда 1-қисми билан жаримага тортилди.

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида жойлашган «Қаҳрамон-Расулота» фермер хўжалиги раҳбари теримчиларга етарли шарт-шароитларни яратиб бера олмагани сабаб, Нукус педагогика институти ректори эса қўлостидаги ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб этгани туфайли жаримага тортилди.

Тошкент вилояти Бекобод тумани «Агрокимёҳимоя» АЖ ишчиларининг 100 нафарга яқини мажбурий тарзда пахта далаларига ҳайдалган. Давлат меҳнат инспекциясининг ўрганишлари давомида мазкур хабар ўз тасдиғини топди ҳамда Бекобод «Агрокимёхимоя» АЖ директорига МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Бекобод тумани маъмурий судига тақдим қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги барча фуқароларимизни мажбурий меҳнатга қарши курашга чақираган ва қуйидагиларни эслатиб ўтган:

«Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир! Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки mehnathuquqbot Телеграм ботига мурожаат қилинг!»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг