Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг