Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БАА авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга қўнди. Матбуот анжуманидан лавҳалар

БАА авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга қўнди. Матбуот анжуманидан лавҳалар

Фото:«Xabar.uz»

4 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига БААнинг «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясига тегишли Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналиши бўйича илк ҳаво кемаси келиб қўнди.

Янги рейсни кутиб олиш жараёнида «Uzbekistan Airports» АЖ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил қилди.

Фото:«Xabar.uz»
Фото:«Xabar.uz»

БАА авиакомпанияси эндиликда Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналишларида мунтазам авиақатновларни белгиланган жадвал асосида амалга оширади. 

«Air Arabia» Бирлашган Араб амирликларининг алоҳида нуфузга эга бюджет авиакомпанияси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Шаржа шаҳрида жойлашган. Самолётлари йўловчи ташиш бўйича дунёнинг 89 мамлакатига 170 йўналишда парвоз қилади. Ўзбекистонга мазкур ҳамкор авиакомпаниянинг Airbus-320-214 ва Airbus-321-251NX русумли ҳаво кемалари қатнайди.

Фото:«Xabar.uz»

COVID-19 пандемиясининг салбий таъсири нафақат Ўзбекистон, балки бутундунё авиация саноатига, фуқаро ташиш, парвозлар географиясига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Шундай бўлсада, икки давлат ўртасидаги ҳаво транспортига бўлган талаб, халқаро алоқаларни ўрнатиш ва  ривожлантиришга бўлган эҳтиёж эндиликда мунтазам парвозлар орқали қаноатлантирилади. 

Эндиликда «Uzbekistan Airports» АЖ Air Arabia авиакомпанияси билан эндиликда Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби йўналиши бўйича ҳам юртимизга ўз йўловчиларини ташиши юзасидан келишувлар олиб бормоқда.

Фото:«Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг