Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азиз Абдуҳакимов туркий давлатларнинг туризм вазирларига таклиф билан чиқди

Азиз Абдуҳакимов туркий давлатларнинг туризм вазирларига таклиф билан чиқди

Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов тадбир давомида ҳамкорликда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларини билдириб ўтди.

- Шаҳарлар ўртасида мунтазам ва чартер парвозлар ташкил қилиш, туристик поезд, автобуслар қатновини йўлга қўйиш ва сайёҳларнинг ўз автомобилида ҳаракатланишига имконият яратиш.

- Туркий давлатлар пойтахтлари ва туризм шаҳарларидаги аэропорт ва вокзалларда туризм маълумот марказларини ташкил қилган ҳолда тарғибот материалларини 24/7 режимида жойлаштириш. Маҳаллий телеканалларда туркий халқлар тарихи ва меҳмондўстлиги тўғрисидаги кўрсатувларни доимий равишда эфирга бериб бориш.

- Маданий мерос объектларини тиклаш, реставрация қилиш, қадимий архитектурасини йўқотмаган ҳолда сақлаб қолиш, рақамлаштириш, самарали менежментни жорий қилиш. Туркий Кенгаш ҳузурида аъзо давлатларнинг маблағи асосида Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш.

- Туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш. Унга кўра, халқ ўйинлари – этно спорт (улоқ-кўпкари, дорбозлик, кураш, камондан ўқ узиш, тош кўтариш каби) ва бахшилар мусобақасини ўтказиб бориш. Бобурийлар сулоласи бошланган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида “Туркий овоз” қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этиш.

- Туроператорларни туризм бозорларига кириб боришини қўллаб-қувватлаш ва улар ёрдамида қўшма турлар ташкил қилиш.

- Туризм таълими соҳасида тажриба алмашиш ва соҳадаги мутахассисларнинг доимий малакасини ошириш, академик туризмни йўлга қўйиш. Бунда, туркий мамлакатлар олий ўқув юртлари ўртасида грант квоталарини жорий қилиш ва кўпайтириш.

- Туркий Кенгаш томонидан таклиф қилинган “Туризм пойтахти” ташаббусини қўллаб қувватлаш ва унинг воситасида ҳозирда машҳур туризм масканларини эмас, балки сайёҳлик потенциали юқори бўлган шаҳарларни ривожлантириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг