Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АОКА қонун лойиҳасини ишлаб чиқди: Туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазоси бекор қилинади

АОКА қонун лойиҳасини ишлаб чиқди: Туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазоси бекор қилинади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзининг телеграмдаги каналида туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ норма бекор қилинишига оид лойиҳа ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

«Агентлигимиз Президент қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этишни чиқариб ташлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз ва ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин», қайд этди Комил Алламжонов.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси шу йилнинг 30 январига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг