Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антимонопол қўмита нон сифати ва вазнини ўрганиб боради

Антимонопол қўмита нон сифати ва вазнини ўрганиб боради

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда шаклдаги (буханка) нон ишлаб чиқариш ва сотиш, сифатини ва вазнига мувофиқлигини доимий равишда ўрганиб боради. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

«Агар сиз ноннинг белгиланган сифати ва вазни меъёрларга мос келмаслиги фактини аниқласангиз, мурожаатларни Монополияга қарши курашиш қўмитасига ва қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун юборишингизни сўраймиз.

Мурожаатномада белгиланган давлат стандартларига жавоб бермайдиган шаклдаги нонни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи пунктларнинг манзилларини, шунингдек, боғланиш учун алоқаларингизни қолдиринг», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг