Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Aндижон — Хива — Aндижон» поезди қачондан йўлга қўйилиши аниқ бўлди

«Aндижон — Хива — Aндижон» поезди қачондан йўлга қўйилиши аниқ бўлди

Фото: Xabar.uz

Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли «Aндижон — Хива — Aндижон» йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

2022 йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Aндижондан ҳаракатланаётган «Aндижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.

Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

Унга кўра, 651/652-сонли «Aндижон — Хива — Aндижон» йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябрь ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Aндижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.

391/392-сонли «Aндижон — Урганч — Aндижон» йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Aндижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг