Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди

Фото: «ЎзА»

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида бўлиб ўтган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Айни пайтга қадар Андижон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров шаҳар ҳокими вазифасига тайинланди.

Баҳромжон Ҳайдаров мутахассислигига кўра иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан жорий йил 26 августга қадар Андижон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг