Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Академик Ўткир Расулев вафот этди

Академик Ўткир Расулев вафот этди

Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Физикавий электроника соҳасида жаҳонда танилган йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Расулев Ўткир Ҳасанович 4 май куни 82 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда ЎзФА.

Маълумот учун, Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиуми аъзоси, Давлат мукофотлари совриндори Ўткир Расулев 1939 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

Маълумот учун, Ўткир Расулев 1985—2007 йилларда Фанлар Академиясининг Электроника институтига раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида сиртий ионлашув усуллари ва асбобларни патентлаш ишлари олиб борилган ва натижада Россия, Германия, АҚШ, Швейцария, Италия, Ўзбекистоннинг патентлари олинган. Расулев раҳбарлигида ва бевосита иштирокида 30 дан зиёд институт ходимлари Халқаро Сорос жамғармасининг индивидуал ва учта тадқиқот грантларини олган.

«Xabar.uz» жамоаси олимнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг