Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда коррупцияга қарши намойиш ўтказилди (фото)

Тошкентда  коррупцияга қарши намойиш ўтказилди (фото)

Фото: «Адолат СДП»

11 ноябрь куни «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Бектемир тумани маданият марказида «Биз коррупцияга қаршимиз» шиори остида митинг ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ёшлар ҳамда партия ходимлари иштирок этди.

Митингда асосан фуқароларимиз томонидан жамиятда мавжуд бўлган ҳар бир сохада коррупцияни илдизигача қуритиш илгари сурилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда партия лидери Наримон Умаров барчани бирдамликка чақирди.

Ташкил этилган намойиш жараёнида барча фуқароларимиз томонидан, коррупцияни мамлактимизда мавжудлигига чек қўйиш, коррупциясиз жамиятни барпо қилиш, ҳар бир соҳани коррупциядан тозалаш каби муносабатлар билдирилди. Тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда жамиятимиздаги айрим адолатсизликларга ойдинлик киритиш масалалари очиқ-ойдин билдирилди, дейилади матубот хизмати хабарида.

Партия аввалроқ Талабалар шаҳарчасида контракт нархлари ошишига қарши митинг уюштирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг