Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Ўзбекистонда янги авикомпания ташкил этилишини маълум қилди

Абдулла Арипов Ўзбекистонда янги авикомпания ташкил этилишини маълум қилди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 18 январь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтгани ва унда бош вазир номзодига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилгани хабар қилинган эди. 

Унда нутқ сўзлаган бош вазир Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилишини очиқлаган. 

«Президентимиз янги авиакомпания ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Ушбу авиакомпаниянинг нархлари ҳозиргисига қараганда анча арзон бўлади» деган бош вазир. 

Янги авиакомпанияга «Humo Air» дея ном қўйилиши айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Humo» номи остида ҳозирда муз спорти саройи, хоккей жамоаси, электрон тўлов тизими («Uzcard»га рақобатчи сифатида) мавжуд. 

Ўзбекистонда мавжуд ягона авиакомпания «Uzbekistan Airways билет нархларининг қимматлиги ОАВ ва тармоқларда кўп танқид қилинади. Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра миллий авиакомпания қошида «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг