Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

5 август куни қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади

5 август куни қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади

Фото:«Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларда куннинг иккинчи яримида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
 
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40° ни, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача ни ташкил этади.
 
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39° гача исийди.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.
 
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг