Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

351 тонна! Беморларга тиббиёт гипси ўрнига қурилиш гипси ишлатилган

351 тонна! Беморларга тиббиёт гипси ўрнига қурилиш гипси ишлатилган

Фото: «Newdaynews»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга оид жиноятларга бағишланган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев аччиқ бир ҳақиқатни ҳам очиқлади.

Таъкидланишича, тиббиёт муассасаларида қонун талаблари бузилиб, сўнгги икки йилда (тиббиёт тизимига эътибор ҳар қачонгидан кучайтирилган бир даврда — таҳр. изоҳи) Ўзбекистонда 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна (!) қурилиш гипсидан фойдаланилган.

«Қурувчи-шифокорлар» фаолияти ҳудудлар кесимида кузатилганида Тошкент шаҳрида энг кўп — 48 тонна, Самарқандда — 43 тонна, Қашқадарёда — 38, Наманганда — 36, Тошкент вилоятида — 35, Фарғона вилоятида — 30 тонна қурилиш гипси беморларга ишлатиб юборилган!..

Ҳолбуки, қурилиш гипсини қўллаш беморларда жароҳат олган суякнинг силжиши, гипс қўйилган соҳа терисининг шилиниши, тери аллергияси каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Ачинарлиси, буни шифокорлар бошқалардан кўра яхшироқ билади!

Бундан ҳам ёмони, республикамизда тиббиёт гипси ишлаб чиқарувчи биронта ҳам корхона йўқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бундай ташаббус билан чиқмаган...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг