Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«...2,5 миллион етади деган депутатдан қарз сўрасаммикан?»

«...2,5 миллион етади деган депутатдан қарз сўрасаммикан?»

Фото: «Kun.uz»

Адабиётшунос, шоир ва адиб Раҳимжон Раҳмат (Раҳматжон Қўлдошев) бир неча йилдан буён Данғарага қайтиб, деҳқончилик билан шуғулланаётганидан кўпларнинг хабари бор. Кейинги йилларда ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчисига ҳам айланган Раҳмат ака «Фейсбук»даги саҳифасига навбатдаги пост қолдирибди.

Жуда қизиқ ва... оғриқли мулоҳазалар:

«Бир литр сут (пойтахтда) 8 минг сўм, бир кило сузма 10 минг сўм экан. Гўшт нархи билан қизиқмадим. Ўқишга, репититорга борадиган фарзандларингизга кунига фалон сўм бермасангиз бўлмайди.

Бир жойдан иккинчи жойга таксида бораман десангиз 15-20 мингдан ками йўқ дейди.
Коммунал тўловларни умуман гапирмайман.

Тошкент шаҳрида беш кишилик оиланинг бир ойлик яшаши учун икки ярим милён етади, деган депутатдан қарз сўраймикан?

Ўн беш кунда оддий ҳаражатларга икки ярим милён етмади.

Кеча тамом чўнтак қуриди...

...Депутатлар, нореал гапирманглар. Ёлғонни тилларингга олманглар. Ёлғон гапиргандан сукут афзал. Ҳар битта думбул гапларинг одамларни масхаралашга ўхшаб қоляпти.

...Товба. Икки ярим милён ўн беш кунга етмади-я.

Тошкондаман. Сафарим қарияпти лекин! Деярли барча қадрдон дўстлар билан кўришдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Шу фикрдош қадрдонлар бўлмаса Тошконни қизиғиям қолмайди. Рост гап.

Қишлоғим яхши. Фарғона яхши. Далани яхши кўраман.

Тошкент — ёшликда севгимни рад этиб ўзгага эрга тегиб кетган собиқ севгилимга ўхшайди.
Шунақа гаплар. Ҳартугул Тошконда картошка арзонроқ экан.

 ...Яхшиям Тошконда ўз уйим бор, агар беш-тўрт кун меҳмонхонада яшасам борми, терим тириклайин шилинса керак!

Ҳар куни пойтахтга даво илинжида келаётган юзлаб вилоятликларнинг аҳволини тасаввур этишга юрак бетламайди.

...Ҳеч ким даво илинжида Тошконга келмасин, Ҳиндистонга бормасин! Умуман айтганда, ҳеч ким оғир касал бўлмасин.

Дима Қаюм, қишлоқда чироқ ва газ қалай?».

Тармоқнинг Раҳимжон Раҳматдан ҳам фаол фойдаланувчиси Дима Қаюм ўзига қаратилган саволга қандай жавоб қолдирибди, денг: «... Газ йўқ. Электр кўп ўчиб ёнмоқда. Озгина сабр қилсак баҳор яқин. Худо меҳрибон. Дарахтлар кесилмасин деб жар солишмоқда, аммо қишлоқ аҳли нимани ёқмоқдалигига қизиқиш йўқ. Агар яна 5-10 йил газ аҳволи шу бўлса, дарахтлар қолмайди...»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг