Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1-синф ўқувчиларига аталган «Президент совғалари» ҳудудларга йўл олди (фото)

1-синф ўқувчиларига аталган «Президент совғалари» ҳудудларга йўл олди (фото)

Бугун, 23 август куни анъанага кўра 1-синф ўқувчиларига топшириладиган «Президент совғалари»дан иборат карвон ҳудудларга йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида маълум қилинган.

12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради. Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг