Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 апрелдан Тошкентда кўчмас мулк олишда доимий прописка талаби бекор қилинади

1 апрелдан Тошкентда кўчмас мулк олишда доимий прописка талаби бекор қилинади

Фото: «Xabar.uz»

«2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Лойиҳадан прописка тизимини ислоҳ қилиш масаласи ҳам ўрин олган. Унга кўра, 2020 йил 1 апрелга қадар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳаларда:

  • 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;
  • илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш ва ички миграцияни эркинлаштириш нуқтаи назаридан, прописка тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади.

Қайд этиш лозимки, 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси 320 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди. Унинг доирасида жами қиймати 17,5 трлн сўм ва $ 9,6 млрдга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жамоатчилик муҳокамаларида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари турли давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали қамраб олинади.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр-мулоҳаза ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг