Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳолига ҳужжатбозлик умуман керак эмас — банк масъули

Аҳолига ҳужжатбозлик умуман керак эмас — банк масъули

Жорий йилнинг 15 декабрь куни «Ўзсаноатқурилишбанк»» томонидан жорий қилинган янги хизматлар тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда банк раҳбарияти, тегишли таркибий бўлинмалар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ, банк фаолиятини автоматлаштириш ва хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, самарали инфратузилма яратиш, кредитлашни бозор шартлари асосида амалга ошириш каби чора-тадбирлар бутунлай янгича мазмунда ташкил этилмоқда», дейилади банк ахборот хизмати пресс-рилизида.

СҚБ Бошқарув Раисининг ўринбосари Таваккалов Улуғбек Уктамовичнинг сўзларига қараганда, Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорликда Банкни трансформация қилиш бўйича янги бизнес модел ишлаб чиқилган, Банк хизматларининг онлайн турлари жорий этилиб, кредит ва омонатни расмийлаштиришда ҳужжатлар сезиларли даражада қисқартирган, валюта айирбошлаш ва халқаро хизматлар ўтказмалари амалиётларини оптималлаштирган.

Улуғбек Таваккалов яна шундай фикрларни билдириб ўтди: «Пандемия даврида биз шуни тушуниб етдикки, аҳолига ҳужжатбозлик умуман керак эмас. Мижознинг иши қанча осон битса, шунча талаб ортади. «Underwriting» – кредит ажратишнинг марказлашган тизими бўлиб, у Банк томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича ҳужжатларнинг ортиқча бюрократик тўсиқларсиз, қисқа муддатда кўриб чиқилишини таъминлайди».

Бундан ташқари анжуманда «JOYDA» иловаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Маълум бўлишича, «JOYDA» иловаси ишга туширилгандан бери (жорий йилнинг май ойидан бошлаб) 130 мингдан зиёд фойдаланувчи томонидан юклаб олинган.

«JOYDA» платформаси аҳолига анъанавий банк хизматларини кўрсатиш баробарида, уларни савдо компаниялари билан ўзаро боғловчи савдо майдончаси эканлиги билан қулайлик туғдирмоқда, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов. – Платформада мерчантларнинг товарлари кредитга суғурта полиси ва етказиб бериш хизмати билан бирга тез ва қулай сотилмоқда. Агар сотув суръати бугунгидек давом этаверса, унда мижозларга озиқ-овқат саватчасидаги товар ва хизматларни янада кенг доирада таклиф этиш имкони туғилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз илова имкониятларини ҳам горизонтал, ҳам вертикал усулда ривожлантириб бориш ҳаракатидамиз. Масалан, яқинда «JOYDA» иловасида «HumoPay» орқали тўлов тизимини ишга туширдик. Мазкур тизим андроид телефонларида Ҳумо картаси орқали харидларни амалга ошириш имконини беради».

Анжуман қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг