Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Содиқ Сафоев: «Европа томони биринчи хабар берди демаслигингиз учун айтаман...»

Содиқ Сафоев: «Европа томони биринчи хабар берди демаслигингиз учун айтаман...»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раис ўринбосари Содиқ Сафоев Европа иттифоқи билан савдо, сиёсий ва маданият алоқаларини кенгайтириш ҳақида музокаралар кетаётганини хабар қилиб ўтди.

«Ҳозир журналистларни танқид қиладиган вақт эмас. Аммо бир нарсани айтиб ўтай — Ўзбекистон ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи масаласини ўрганаётганини биринчи бўлиб Россия томони эмас, балки Ўзбекистон таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Олий Мажлисга қилган мурожаатида айтиб ўтган.

Европа томони биринчи бўлим хабар берди, демаслигингиз учун ҳозирдан айтиб қўяй, биз Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида музокара олиб бормоқдамиз. Бу ҳамкорлик савдо, сиёсат, маданият ва бошқа соҳаларни қамраб олади. Музокаралар жуда муваффақиятли давом этмоқда.

Бу ҳақда ҳам аввал Европа томони аввал хабар берди, демасликлари учун дарҳол айтиб ўтмоқчиман. Биз бу ҳамкорликни кенгайтириш учун музокараларни муваффақиятли олиб бормоқдамиз. Ўзбекистонга савдо имтиёзлари бериш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. 2020 йилнинг бошида Европа иттифоқи билан келишувга эришамиз, деб ўйлайман», — дейди Содиқ Сафоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг