Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенаторлар «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди

Сенаторлар «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди

Фото: Олий Мажлис Сенати хизмати

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси доирасида сенаторлар ишни «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилишдан бошладилар. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонунда банк фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш, банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларини назорат қилиш, жумладан ва таваккалчиликларни бошқаришга доир талаблар белгиланган. Жумладан, банкларнинг устав капитали миқдори 100 млрд. сўмни ташкил этади.

Қонун билан банкни ташкил этиш, банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун дастлабки рухсат бериш, банк фаолиятига лицензиялар бериш, инвесторлар томонидан банк акцияларини Марказий банк розилигисиз харид қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда. Шунингдек банклараро операциялар, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, шунингдек кредитлар қайтарилишини таъминлаш тартибга солинмоқда. Молиявий муассасалар тегишли хизматлар кўрсатиш, ахборот тақдим этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва монополияга қарши қоидаларга банклар риоя этишини назорат қилиш орқали банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек Қонун билан пруденциал назорат механизми жорий этилмоқда. У тегишли нормативлар, банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаси, ўзаро боғлиқ шахслар билан битимлар тузишни тартибга солиш, банкларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш учун вақтинчалик бошқарувини тайинлаш, банк таваккалчиликлари пайдо бўлганда уларни эрта аниқлаш ва банк фаолиятининг баррқарорлигини таъминлашни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, банкларда ҳисоб, ҳисобдорлик ва аудиторлик текшируви тўғрисидаги нормалар киритилмоқда, у бухгалтерия ҳисоби юритишни, молиявий муассасалар ҳисобдорлигини, банк операцияларига доир ҳужжатларни сақлашни, банкларнинг аудиторлик текширувини ва аудиторлик текширувини амалга оширувчи тегишли ташкилотга қўйилган талабларни ўз ичига олади.

Парламент аъзолари Қонун қабул қилиниши омоначилар ва банк хизматчиларидан бошқа фойдаланувчилар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳисобга олган ҳолда банклар барқарорлигини таъминлаш ва улар ўртасида самарали рақобат муҳитини яратишга доир чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг