Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саноатда ўсиш суратлари қайси вилоятда энг юқори экани маълум қилинди

Саноатда ўсиш суратлари қайси вилоятда энг юқори экани маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш давомида қайд этилган кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсгани қайд этилди. Бунга асосан саноат8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми – 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилган.

Ўтган олти ойлик давр мобайнида жами 200  триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шундан, Навоий кон-металлургия – 26  триллион сўм, тўқимачилик – 15  триллион сўм, Олмалиқ комбинати – 14,5 триллион сўм, электр энергияси корхоналари – 11 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларнинг улуши жами саноатда 37 фоизни ташкил қилди.

Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда – 26 фоиз, Сирдарёда23, Жиззахда15, Тошкент шаҳрида – 14  ва Наманганда12 фоизни ташкил этди.

Йиғилишда таъкидланишича, ушбу ўсиш иқтисодиёт соҳаларининг ўтган йилга таққослаганда  бир маромда ишлаши ҳамда ташқи бозорларда конъюнктуранинг яхшиланиши ҳисобига рўй берган.

Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда давлат ресурслари ҳам ҳал қилувчи омил бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг