Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёш панеллари – экологик хавфсиз ва тежамкор электр манбаи

Қуёш панеллари – экологик хавфсиз ва тежамкор электр манбаи

Электр нархининг ҳадеб ошиб кетаверишидан хуноб бўляпсизми? Микрокредитбанк сиз учун ҳар томонлама қулай бўлган қуёш панелларидан фойдаланишни таклиф этади.

Қуёш панеллари хавфсиз, тежамкор, атроф-муҳит учун безарар, ҳар томонлама қулай бўлган энергия манбаидир. У Қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини электр энергиясига айлантириб берадиган қурилма. Бундай ускуна ёрдамида уйда ҳам иш жойида ҳам анча мунча энергияни тежаш мумкин.

Агар Сиз ҳам хонадонингиз ёки корхонангизга энергия манбасини тежовчи қуёш панелларини ўрнатмоқчи бўлсангиз, биз сизга қуйидаги 2 та кредитимизни таклиф қиламиз.

  • Жисмоний шахслар учун «Saving energy» истеъмол кредити;
  • Юридик шахслар учун эса «Green energy» кредити.

«Saving energy» истеъмол кредити – Жисмоний шахсга қуёш фотоелектрик стансиялари, қуёш сув иситкичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроелектростанциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, бошқа қайта тикланувчи энергия манба қурилмалари, энергия сақлаш тизимлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш учун тўловни амалга оширишга берилади.

«Green energy» кредити – тадбиркорлик субекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштиришга ажратилади.

Кредитлар 5 йилгача бўлган муддатда йиллик 24 фоиздан ажратилади.

Айни пайтда ана шундай энергия манбалари кенг жорий қилинмоқда. Банкимизнинг 36 та филиалига ҳам қуёш батареялари ўрнатилди.

Таққослаб кўринг: қуёш панелларини харид қилиш ва жиҳозлаш учун бир марта харажат қиласиз. Аммо уларнинг хизматидан кейинчалик бутун умр, чекловларсиз фойдаланишингиз мумкин. Ортиқча харажатга ҳам, электр энергиясини иқтисод қилиш ҳақида бош қотиришга ҳам ҳожат йўқ.

Ўзингиз учун ҳам, экологиямиз учун ҳам энг яхшисини танланг!

MKBANK сизга бу борада ёрдам беришга тайёр!

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг