Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ва Бухородаги конлар ва қудуқлар ҳолати ўрганилди (фото)

Қашқадарё ва Бухородаги конлар ва қудуқлар ҳолати ўрганилди (фото)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида «Ишчи гуруҳ» аъзолари Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлар корхоналари, конлар ҳамда қудуқларда бўлиб, у ердаги ҳозирги ҳолатни ўрганди.

Аввало, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишчи-ходимларга яратиб берилган шароит, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, унинг олдини олиш учун амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Муборак НГҚЧБга қарашли «Жанубий Муборак» конидаги бурғулаш ишлари олиб борилаётган 10-сонли қудуқдаги ишлар билан яқиндан танишди ва қудуқларда олиб борилаётган бурғулаш ишларини белгиланган муддатларда тугатиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ва уни қатъий назоратга олиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқ берилди.

«Ишчи гуруҳ»нинг Муборак газни қайта ишлаш заводига ташрифи ҳам ишчи-ходимларга яратиб берилган шароит ва карантин қоидаларига риоя этилаётгани ҳолати ўрганилди ва заводда газ қазиб олиш ва геология қидирув ишларини олти ойлик натижалари ва 2020 йилни якунлаш бўйича муҳокамалар қилинди.

Ташриф давомида, умумий қиймати 73.595 млн. долларни ташкил этадиган, йилига қўшимча 59.4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имконини берувчи «Мавжуд пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 1,2,3-тизимлари қурилмаларининг модернизация қилиш» ва «Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 4-тизимини қуриш» инвестицион лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича Бухорода қилинаётган ишлар билан танишиш учун Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Учқир газни олтингугуртдан тозалаш» комплексида бўлди.

Конлардан қазиб олинаётган табиий газни паст босимдан юқори босимга ошириб бериш ва кунлик 1,5-2,0 млн.куб.м табиий газ қазиб чиқариш учун қурилаётган «Учқир сиқув компрессор станцияси»даги якуний қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди.

Пудратчи корхона раҳбарлари билан музокоралар ўтказилди ҳамда «Учқир сиқув компрессор станцияси»ни жорий йилнинг июль-август ойлари якунига қадар ишга тушириш ва тўлиқ белгиланган меъёрлар асосида ишлатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

«Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан инвестицион лойиҳа доирасида қурилиши амалга оширилаётган газни цеолитли қуритиш қурилмаси (УЦОГ), суюлтирилган газни қабул қилиш (УППБС), лаборатория бинолари, 100 ўринли ошхона, кузатувчилар биноси қурилиш ишларининг ҳозирги ҳолати атрофлича ўрганилди ва қурилишни белгиланган муддатда тугатиш бўйича керакли топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташрифи давомида «ENTER Engineering Pte.Ltd.» компанияси томонидан қурилиши амалга оширилаётган «Учқир сиқув компрессор станцияси»ни ишга қўшиш жорий йилнинг 10 июл санасига белгиланган бўлса-да, ҳанузгача ишлар якунланмаганини кескин танқид қилди.

Гарчи етарли сабаблар бўлмаган бўлса-да, қурилиш ишлари ўз якунига етмагани ва навбатдаги муддатда ҳам ишлар тугатилмаса бу бўйича масъулларга чора кўрилиши масаласини ўрганиш бўйича тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг