Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент янги қарор қабул қилди

Президент янги қарор қабул қилди

Фото: Президент Матбуот хизмати

Тадбиркорлар билан ўтказилган «очиқ мулоқот» давомида берилган топшириқлар ижроси — навбатдаги қарор имзоланди.

Президентнинг «Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қуйидаги имтиёз ва преференциялар назарда тутилмоқда:

2020 йил 1 октябрь ҳолатига махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи бўйича имтиёзи қайта тикланмоқда;

2021 йил 15 сентябрдан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ўз эҳтиёжлари учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импорт қилишда ҚҚС ва божхона божларини таъминотсиз ва фоизсиз 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;

ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча тўловларни соддалаштирилган тартибда 7 кун ичида қайтариш тизими жорий этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг