Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

«Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-4828, 15.09.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг «Агробанк»нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг